Марезни сотиб ололмаган
Ads

"Барселона" клуби форварди Мунир Эль-Хаддади фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра Римнинг "Рома" клуби 21 ёшли испаниялик футболчини каталонияликлардан кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Мунирнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Рома" Англиянинг "Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Риёд Марез борасида келишувга эриша олмагани борасида хабар берган эдик.