Марин Чилич ўзгача услубда ўйнади
Ads

Хорватиялик Марин Чилич "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" мусобақасининг учинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Марин турнирнинг иккинчи даврасида германиялик Седрик-Марсел Штебни 4:6, 6:3, 7:5, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Америка очиқ чемпионатининг навбатдаги босқичида Чилич мезбонлар вакили Жон Иснерга қарши кортга чиқадиган бўлди.