Мария Шарапова Лондонда ўзини кўрсатди

Лондон шаҳрида жойлашган "Hurlingham Club"да теннис бўйича аёллар ўртасида кўргазмали ўйин ўтказилди.

Унда россиялик Мария Шарапова ҳамда Наталья Вихлянцева ўзаро куч синашди. Қизиқарли ўтган баҳсда Мария 6:1, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Мария Шарапова "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирида сараланган теннисчилар қаторида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!