Марказий Осиё дербисида Жасурнинг қўли баланд келди

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

86 кг да рингга кўтарилган Жасурбек Йўлдошев қирғизистонлик Эркин Адилбек Уулу билан тўқнаш келди. Шиддатли кечган баҳсда ҳамюртимиз ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва 4:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир вакилимиз Мадияр Сайдраҳимов ва Қозоғистон вакили Сагиндик Тогамбай ўртасидаги муҳим жанг кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!