Маркета Вондроушова "Ролан Гаррос"нинг дастлабки финалчиси бўлди

Франициянинг Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида дастлабки финалчи теннисчининг номи аниқ бўлди.

Соврин жамғармаси 42,661,000 Еврони ташкил этувчи мазкур мусобақанинг ярим финалида Маркета Вондроушова (Чехия) – Йоханна Конта (Буюкбритания) ўзаро рақобатлашди.

Унда Маркета рақибини 7:5, 7:6 ҳисобида таслим қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у сўнгги ҳал қилувчи ўйинда Эшли Барти (Австралия), ёки Аманда Анисимовага (АҚШ) қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!