Маркиньос:"Неймар Холанддан реванш олишни олдиндан режалаштирган эди"

"У бундай ишларни жуда яхши кўради. Неймар шунчаки футболчи эмас. У курашчи. Мағлубиятни ёмон кўради. Провакация қилишни хоҳлаб туради. У Париждаги баҳсдан аввал барчасини режалаштирган эди.

Мен, у гол ургач, ҳозирча шошилмаслигини сўрадим. Аммо у менга ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди. Бернатнинг голидан кейин эса ҳаммаси ҳал бўлганини сездик," - дейди 25 ёшли бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Дортмунддаги беллашувда Холанд ПСЖ дарвозасига киритилган 2 та голга муаллифлик қилиб, уни "ички хотиржамлик" услубида нишонлаган ва кейинроқ ижтимоий тармоқда "Дортмунд менинг шаҳрим, сизларники эмас", деб айтганди. Париждаги баҳсда эса майдон эгалари 2:0 (3:2) ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Неймар ўз голидан сўнг ва учрашув якунлангач, Холандга ўз услубида жавоб қайтарди. Ижтимоий тармоққа эса юқоридаги суратни жойлаб, "Париж менинг шаҳрим, сизларники эмас", деб ёзиб қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!