Марко Милич "Бухоро" билан шартнома тузди

  • 10 февраля, 2021, 16:59
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Куни кеча хабар берганимиздек, “Бухоро” клубига сербиялик ҳимоячи Марко Милич қўшилганди.

Tecno

Мухлисларимиз ушбу легионерни яхши билишади. 2018 ва 2019 йилги мавсумларда у “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йили “Истиқлол” таркибида тўп суриб, Тожикистон чемпионлигини қўлга киритди.

Эндиликда 34 ёшли ҳимоячи яна юртимизга қайтди. “Бухоро” бош мураббийи Даврон Файзиев ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида айнан ушбу легионернинг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Милич билан бир йиллик шартнома имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию