Марко Милич: "Динамо"га қарши баҳс биз учун Чемпионлар лигаси финалига тенг
“Қўқон-1912” жамоаси бугун ўз майдонида ушбу мавсумдаги илк ўйинини ўтказади. Coca Cola Cуперлигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда қўқонликлар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилишади. Мазкур учрашув олдидан “шунқорлар” етакчиларидан бири Марко Милич ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан кейин барчанинг кайфияти аъло даражада. Бугунги баҳсда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу ўйин биз учун Чемпионлар лигаси финали билан тенг десам, муболаға бўлмайди. Қўқонда мавсумдаги биринчи учрашувимизни ўтказамиз. Бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлади. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни беришга тайёрмиз. Ўз навбатида бугунги баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам биз учун жуда зарур, - деди хорижлик футболчи.
Фикрлар