Марко Ройс "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Бундеслиганинг 28-турида “Бавария”га қарши бўлиб ўтадиган марказий баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Bild нашрининг хабар беришича 28 ёшли футболчи "Зальцбург"га қарши Европа лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳсида мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ тузалмаган ва унинг мюнхенликларга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга қадар соғайиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳамда “Боруссия” Дортмунд жамоалари баҳси 31 март куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!