Марко Ройс: Биз 55 минг кишини қутқариб қоляпмиз

"Боруссия" Дортмунд клуби сардори Марко Ройс бугун Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган "Шальке"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Айтиш керакки, бу жамоаларнинг сўнгги 2 ой ичидаги илк расмий ўйини бўлади. Аммо, Ройс жароҳати сабаб бугунги ўйинда иштирок этолмайди.

“Мавсум тикланди, лекин бу вазият яхшиланди, дегани эмас. Биз 55 минг инсон меҳнат қиладиган соҳани қутқариб қолмоқчимиз. Хотиржамликка берилишга асло ҳаққимиз йўқ, биз шифокорлар ва ҳукуматнинг тавсияларига қулоқ солишимиз керак”, - дейди Ройс.

“Боруссия Д” - “Шальке” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйинни “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)