Марко Симич: Ишқибозлар - бизнинг 12-ўйинчимиз
Ads

 


"Пахтакор"нинг черногориялик ҳимоячиси Марко Симич АГМК билан ўтадиган беллашувга тайёргарлик ҳақида фикрларини билдирди.

- "Бунёдкор" билан ўйин қийин кечди. Дербидаги аламли мағлубиятга қарамай, биз олдинга қараб интилишимиз лозим. Мавсум энди бошланди. Жамоа АГМК билан учрашувга тайёрланмоқда. Йигитлар машғулотларда бор кучлари билан ишлашяпти.

Бизни жиддий рақиб билан кескин ўйин кутаётганини биламиз. Уларни етарлича ўргандик, кучли ва кучсиз тарафларидан хабардормиз. Биз мухлислар ишончини оқлаш учун 100 фоиз кучимизни берамиз.

Ишқибозларимизни стадионда кутиб қоламиз. Сизлар бизнинг 12-ўйинчимиз саналасиз. Ишончингиз бизга ўсиш учун куч беради. Мен жамоа номидан бизни нафақат бахтли лаҳзаларда, балки оғир паллада ҳам қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор" - халқ жамоаси ва у фақат сизлар учун ўйнайди, - деди ҳимоячи.