Маркос Рохо МЮ билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирди

"Манчестер Юнайтед" клуби аргентинлик ҳимоячи Маркос Рохо билан шартномани узайтирганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 27 ёшли футболчи манкуанликлар билан 2021 йилга қадар тузилган шартномани имзолади.

Маълумот учун, Рохо “Манчестер Юнайтед” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 105та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 2та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!