Маркус Рэшфорд «Барселона»га қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед»нинг инглиз яримҳимоячиси Маркус Рэшфорд яна «Барселона» жамоасига ўтиши эҳтимоли пайдо бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар футболчининг вакиллари билан алоқа узилмаган ҳолда мулоқотни давом эттирмоқда. «Барселона» раҳбарияти трансфер ойнаси ёпилгунча Рэшфордни яна жамоага қайтариш вариантларини кўриб чиқаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсумда инглиз вингери «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурган эди. Каталония клуби уни «Манчестер Юнайтед»дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган, аммо мавсум якунида бу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!