Маркус Рэшфорд фаолиятини бошқа бир АПЛ клубида давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

Маркус Рэшфорднинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Tecno

The Sun нашри хабарига кўра, 27 ёшли инглиз ҳужумчисига "Ньюкасл" клуби қизиқиш билдирмоқда ва уни ҳужум чизиғининг асосий кучайтмаси сифатида кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Рэшфорд "Барселона"га ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, испан гранди футболчи учун бирорта ҳам расмий таклиф юбормаган. Манбага кўра, "Ньюкасл" Маркусга жамоанинг асосий фигураси бўлишни таклиф қилмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Рэшфордни сотишга тайёр. Ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар тузилган,Transfermarkt баҳосига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!