Марокаш антирекорд қайд этиб ҳам тарих ёзмоқда
Бироз олдин сенсация кўрсатган Марокаш ярим финал олдидан антирекордга эгалик қилиб турибди. Гап шундаки, Реграги шогирдлари жаҳон чемпионатлари тарихида тўпга эгалик қилиш даражаси бўйича жуда паст кўрсаткичга қайд этмоқда.
Жамоа бу борада турнирнинг илк ярим финал иштирокчиси бўлди. Ҳатто, 1998 йилда бронза медалига эга чиққан Хорватияда ҳам натижа бироз яхшироқ эди.
Мусобақа ярим финалчиларининг ҳеч бири жаҳон чемпионатини 40 фоиздан кам тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи билан якунламаган. Марокаш эса бу бўйича биринчи жамоага айланди.
Эслатиб ўтамиз, африкаликлар ярим финалда Англия — Франция ғолиби билан баҳс олиб боради.
Фикрлар