Марокаш бош мураббийи Мбаппени тўхтатишнинг йўлини топди

Марокаш миллий терма жамоаси бош мураббийи Волид Реграги Жаҳон чемпионати ярим финал босқичидан ўрин олган Францияга қарши беллашувдан олдин Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

"Ашраф Ҳакими Килианни мендан кўра яхшироқ билади. Унга нисбатан алоҳида режамиз йўқ. Афсуски, у Франция таркибидаги ягона юлдуз эмас. Гризманнинг боғламлардаги ўйини...

Лекин Ашраф ҳақиқий чемпион! Шунинг учун бундан ҳечам ташвишланмайман",-деди мутахассис.

Мбаппе ЖЧ-2022 доирасида 5 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 

Франция - Марокаш беллашуви 14-дан 15 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!