"Марокаш эртаги" қаҳрамонларидан бири "Ливерпуль" нишонида

  • 20 декабрь, 2022, 07:17
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ўз таркибини савияли ярим ҳимоячилар билан тўлдирмоқчи.

Tecno

Мерсисайдликлар нишони Марокаш миллий терма жамоаси аъзоси Софьян Амрабатга қаратилган. Юрген Клопп уни жамоаси учун керакли футболчи деб ҳисобламоқда.

Софьянга Европанинг бошқа топ-клублари ҳам қизиқиш билдиряпти. Маълум бўлишича, футболчининг ўзи "қизиллар" сафига ўтишни мақсад қилган. 26 ёшли хавбек Марокаш етакчиларидан бири сифатида Жаҳон чемпионати ярим финалига қадар етиб келди.

Футболчи 2020 йилдан бери "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилиб келади. "Transfermarkt" портали уни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!