Марокаш футболчиси бу борада иккинчи бўлди
Жаҳон чемпионати чорак финал баҳсидан ўрин олган Марокаш - Португалия ўйини ўз якунига етди (1:0).
Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Валид Шедира Португалия билан ўйиннинг 91 ва 93-дақиқаларида сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. "Бари" клуби ҳужумчиси учрашувнинг 65-дақиқасида майдонга тушди ва ўйин сўнггига яқин рефери Факундо Тельо томонидан майдондан четлатилди.
Валиднинг бу қизил карточкаси мазкур Жаҳон чемпионатидаги икинчи четлатиш бўлди. Аввалроқ, гуруҳ босқичи доирасида Уэльс - Эрон учрашувида Уэйн Хеннесси қизил карточкага лойиқ кўрилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўз қитъаси тарихида биринчи бор ярим финалга чиққан Марокашнинг рақиби Англия - Франция учрашувида ҳал бўлади.
Фикрлар