Марокашлик рекордчи антидопинг қоидабузарлиги учун дисквалификацияга учради

Марокашлик марафончи Эль-Мажуб Дазза антидопинг қоидабузарлиги учун тўрт йиллик муддатга дисквалификация қилинди.

Гап шундаки, спортчи қон билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари (гемотрансфузия) учун четлаштирилган. 29 ёшли марокашлик спортчининг дисквалификация муддати 2020 йил 10 январдан бошланиб, 2024 йил 9 январга қадар кучда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрь ойида Э.Дазза 2 соат 5 дақиқа ва 26 сония ичида марафонни босиб ўтиб, Марокаш рекордини ўрнатганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!