Маррей франциялик таниқли теннисчи билан Уимблдоннинг жуфтлик баҳсида ўйнайди
Ads

Британиялик машҳур ракетка устаси Энди Маррей Уимблдон турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳам ўйнашини маълум қилди. Бу ҳақида АТР сайти маълум қилмоқда. 

Маълум бўлишича, Маррей франциялик Пьер-Юг Эрбер билан Уимблдоннинг жуфтлик йўналишида бош соврин учун кураш олиб боради. Маълумот учун, бу йилги Уимблдон турнири 1-14 июль кунлари бўлиб ўтади.