"Марсель" ўз футболчисини ортга қайтара олмади

 

Бақувват ҳомий топиб, аввалги мавқеини тиклашга ҳаракат қилаётган "Марсель" клуби ўз таркибини кучайтириш мақсадида тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилмоқда.

Бу гал марселликлар "Вест Хэм" плеймейкери Димитри Пайетни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди. Францияликлар "Вест Хэм"га бу футболчини ортга қайтариш учун 20 миллион фунт стерлинг тўлашга ва жамоа Европа чемпионлар лигасига йўлланма олса, яна 2,5 миллион фунт қўшишга ваъда берди.

Бироқ яқинда футболчи билан амалдаги шартномани 2021 йилгача узайтирган "Вест Хэм" раҳбарияти бу таклифни рад этди. Бош мураббийи Славен Билич футболчининг ўзи бу жамоада тўп суришни истамаётганини билса-да, уни ҳеч қайси клубга бермаслигини таъкидлади.

Димитрий Пайет 2015 йили "Марсель"дан "Вест Хэм"га 13 миллион фунт эвазига олиб келинган. Жорий мавсумда барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи учта гол ва 8 та голли пасга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!