"Марсель" ўз майдонида "Аталанта" билан дурангга имзо чекди (видео)

CHERY AUTO

УЕФА Европа лигасининг ярим финал дастлабки учрашувида “Марсель” ўз майдонида “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди.

Tecno

“Велодром”даги ўйинда ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Жанлукка Скамакка 11-дақиқадаёқ очди. Аммо орадан 10 дақиқа ҳам ўтмасдан мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Голга Шансель Мбемба-Мангулу муаллифлик қилди. Ушбу 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.

Энди финал масаласи 10 май куни Италияда бўладиган жавоб баҳсида аниқланади.

Қуйида “Марсель” – “Аталанта” баҳсининг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!