“Марсель” Пайетни ортга қайтармоқчи
Ads

Франциянинг “Марсель” клуби президенти Жак-Анри Эйро айни дамда “Вест Хэм” клубида тўп сураётган Димитри Пайетни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

 Айтиш керакки, Франция терма жамоаси аъзоси 2015 йилда 15 миллион евро эвазига айнан “Марсель” клубидан Лондонга кўчиб ўтган эди. Эйро 29 ёшли футболчини қишки трансфер давридаёқ ортга қайтармоқчи. У бунинг учун 30-40 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр. Амм, “Вест Хэм” ҳам асосий футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, “Марсел”нинг АҚШлик янги хўжайини Фрэнк Маккорт трансферлар учун жамоага 70 миллион евро ажратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Вест Хэм” пайетни “Манчестер Юнайтед”га бериб, ўрнига Марсьялни олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.