Марсело, Иско ва Бэйлнинг кетиши "Реал" учун қанчалик фойдали?

“Реал” ёзда бир қатор футболчилари кетганидан кейин маошлардан қанча пул тежаб қолиши малум бўлди.

ESPN мухбири Марк Огденнинг сўзларига кўра, шартномалари 2022 йилнинг ёзида тугайдиган Марсело, Иско ва Гарет Бэйлнинг кетиши билан “Реал” солиқларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг маошларидан ҳафтасига 1,8 миллион еврони тежашга муваффақ бўлади, бу эса йилига 93 млн еврони ташкил қилади.

Олдинроқ Мадриднинг “Реал” клуби юқоридаги футболчилардан бирортаси билан шартномани узайтириш ниятида эмаслиги ва бундан ташқари, Мариано Диас, Лука Йович, Хесус Валехо, Дани Себалос ва Эден Азар каби футболчилардан қутулишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!