Марсело: "Реал"да қолмоқчиман

"Реал"нинг бразилиялик қанот ҳимоячиси Марсело клубдаги келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Матбуотда мен ҳақимда турли миш-мишлар юради. Икки йил олдин "Ювентус" билан шартнома борасида келишиб олганим ҳақида ёзишди. Аммо мен "Реал" либосида тўп суришда давом этмоқчиман. Клуб мутасаддилари ҳам шундай фикрда деб ўйлайман.

Оилам билан Мадридда бахтлимиз. Ўтган йиллар мобайнида "Реал" тарихининг бир қисмига айлана олдим. Мақсадим клуб билан Чемпионлар лигаси унвонини яна бир маротаба қўлга киритиш", - дейди Марсело.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!