
Марсело Роналду ва Месси ўртасидаги танловини амалга оширди
"Реал Мадрид" клубининг собиқ ҳимоячиси Марсело Криштиану Роналду ва Лионель Мессини таққослаб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Месси ёки Роналду?
"Менга Лео жуда ёқади, лекин мен Кириштиануни танлайман. Мен у билан чап қанотда 13 йил бирга ўйнадим ва ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим", - деб 37 ёшли ҳимоячини гапларини ёзмоқда "Madrid zone" ўз саҳифасида.
Бразилиялик ҳимоячи узоқ йиллар давомида португалиялик ҳужумчи билан бирга "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ бразилиялик ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 2007 йилдан 2022 йилгача ўйнаган. Жорий йилнинг феврал ойида Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби фаолиятини якунлади.
Фикрлар