Марсело: Винисус ҳали ҳам ёш бола

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело жамоага янги келган ҳамюрти Винисус Жуниор “қироллик клуби” билан ғалабаларга эришишига ишонмоқда.

“Винисус ҳали ҳам ёш бола. Мен “Реал”га келганимда 19 ёш эдим. Ўшанда мени катта йигит деб айтишган. Лекин ҳозир тушуниб етдимки, ўшанда мен ҳам бола бўлганман.

Винисус ҳали кўп нарсани билиши ва катталарга қулоқ солиши керак. У билан кўпинча Рамос ва Каземиро гаплашади, шунингдек мен ҳам. Унинг “Реал”да муваффақиятга эришишига ишонаман”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 18 ёшли Винисусни 45 миллион еврога соти олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!