Марсьяль Решфорд борасида: "Машғулотларда ким кўпроқ гол уриши учун доим рақобатдамиз"

"Манчестер Юнайтед" хужумчиси Антони Марсьяль клубдаги рақобатдоши Маркус Решфорд борасида фикр билдирди.

"Машғулотларда биз доимо ким кўп гол уришига рақобатлашамиз. Ким ютмоқда? Ҳар хил. Баъзан у, баъзан мен.

Учрашувларда Маркус менга ўхшаб марказда ўйнашни яхши кўради. Мен пастга тушишга қарши эмасман, ўйинлар давомида позицияларни ўзгартирамиз.

У баъзан ташаббус кўрсатиши мумкин, деб ташвишланмайман. Бу бизга рақиб ҳимоясини қўрқитишга ёрдам беради. Умид қиламанки, биз бутун мавсум давомида ушбу кўрсаткични сақлаб тура оламиз," - деди Марсьяль.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 2-туридан сўнг, иккала форвард ҳам 2 тадан гол уришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!