Марсьялнинг жароҳати туфайли Санчес
Ads

"Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчес "Интер" клубига ўтиши сўроқ остида қолмоқда.

МЮ вакиллари Алексис Санчеснинг трансфери борасида миланликлар билан музокара ўтказишдан олдин, Марсьялнинг тиббий кўрик натижаларини кутишмоқда.

Бугун "Нерадзури"лар билан музокаранинг навбатдаги қисмини олиб боришлари керак эди. Аммо Марсьялнинг жароҳати жиддий кўриниш олса, у ҳолда чилилик футболчини "Юнайтед" сақлаб қолиши мумкин.