Мартинес Мессига айтган сўзларини хайрлашув ўйинидан сўнг ошкор қилди
Лисандро Мартинес Лионель Мессининг терма жамоадаги сўнгги ўйинидан сўнг унга бутун қалби билан муҳаббатини айтди.
«Манчестер Юнайтед» ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес Лионель Месси миллий жамоа сафидаги сўнгги ўйинидан сўнг қисқача фикр билдирди.
«Мен Лео Мессига уни бутун қалбим билан севишимни айтдим», – дея Мартинеснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирган.
6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина терма жамоаси Бенинга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жаҳон вице-чемпиони рақиб дарвозасини уч марта ишғол этиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйинда Лионель Месси бир гол урди ва икки голли узатма муаллифига айланди.
Терма жамоадан кетганидан сўнг, ҳужумчи бутун эътиборини клубдаги ўйинларига қаратади. Лео ҳозирда АҚШнинг «Интер Майами» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Изоҳлар (0)