Маруан Феллайни яна АПЛга қайтиши мумкин
"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес Хитой Суперлигасининг "Шандунь Лунэн" клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Sports.
Белгиялик футболчининг Хитой клуби билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд, аммо мамлакат Суперлигасида жорий этилиши кутилаётган иш ҳақи чеклови сабаб беглиялик ҳозирги маошининг 75 фоизини йўқотиб қўйиши мумкин.
Олдинроқ, Маруан Феллайни "Тоттенхэм" билдирган таклифга рад жавобини берган эди. Бироқ энди белгиялик ўз қарорини яна бир бор ўйлаб кўриши мумкин.
Фикрлар