Суперлига 21-турида "шерлар" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади. Баҳсни мезбонлардан Ифеаньи Ифеаньи ва Сирожиддин Қўзиев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. "Пахтакор"да бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Шу кунгача ушбу жамоалар миллий чемпионатларда ўзаро 35 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 24 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Машъал" зафар қучган. Қолган 6 баҳсда кучлар тенг келган. "Шерлар" 68 та гол киритган бўлса, рақиб 24 та гол уришга эришган. Муборакдаги 17 беллашувда "Пахтакор" 8 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 21 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 15 гол олиб чиққан. Охирги икки беллашувда тошкентликлар Муборакда гол ура олмаган. "Пахтакор" сўнгги марта "Машъал" майдонида 2017 йил ўйин ўтказган.

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 28 октябрь, чоршанба куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда соат 17:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар