"Машъал" - "Қўқон-1912" ўйинида йўқ голни инобатга олган ҳакам энг намунали лайнсмен совринини қўлга киритганди
Суперлига 5-тур учрашувлари шов-шувли тарзда ўтмоқда. Бугун Муборакда ўтказилган "Машъал" - "Қўқон-1912" баҳсидаги биринчи гол қизғин муҳокамаларга учради.
Гап шундаки тўп дарвоза тўри ташқарисидан кирганида инобатга олинди. Тўп тўрдаги тешикнинг катталигидан дарвозага кириб кетди. Ушбу ҳолатни қанот ҳаками Руслан Серазитдинов кўрмай қолди.
Қизиғи, унга мазкур ўйиндан олдин ПФЛ томонидан март ойининг энг намунали лайнсмени соврини топширилганди.
Фикрлар