“Машъал” футболчиси янги мавсумни “Локомотив” сафида бошлайдиган бўлди

CHERY AUTO

Исломбек Баратов - "Локомотив" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. 

Tecno

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" иқтидорли ярим ҳимоячи Исломбек Баратов билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Исломбек Баратов 2000 йил 10 май куни Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган. "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланди.

Футболчилик фаолиятини "Насаф" (2020/2021), "Шўртан" (2022) ва "Машъал" (2023/2024/2025) клубларида ўтказган.

Баратов ўтган мавсум муборакликлар сафида Суперлигада 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлди. У ўнг қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида бирдек ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!