"Машъал" ганалик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Муборакнинг "Машъал" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасидаги ишларини давом эттирмоқда. Клуб ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади. 

"2000 йил 16 март куни таваллуд топган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради. У марказий ярим ҳимоячи позициясидан ташқари таянч ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Бўйи 178 см бўлган Абубакар ўнг оёқли футболчи ҳисобланади.

Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини Аccра Лионс клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп суриб, турли мамлакат чемпионатларида тажриба орттирди. Хусусан, Босния ва Герсеговинада ФК Саражево сафида, Сербияда Лозниcа жамоасида, Оманда Баҳла, Молдовада Спартании Селемет клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премер-лигасида Ордабасй ҳамда Атйрау жамоалари таркибида иштирок этган.

Футболчи «Машъал» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг еврога баҳоланмоқда.
Янги легионернинг майдон марказидаги фаоллиги, ўйинни ўқиш қобилияти ҳамда халқаро тажрибаси «Машъал» жамоасининг янги мавсумдаги олдига қўйилган мақсадларига эришишида муҳим омил бўлиши кутилмоқда"
, - дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!