"Машъал" ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлади

CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Машъал” футбол жамоаси 3 январь куни ўзининг илк машғулотларини ўтказди.

Tecno

Жамоа Муборак шаҳрида жойлашган ўз қароргоҳида йиғилиб, клубнинг марказий майдонида машғулотларни бошлаб юборди. Тайёргарлик жараёнларида асосан жисмоний ҳолатни тиклаш ва умумий тайёргарликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни пайтда “Машъал” мураббийлар штаби ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишга катта аҳамият бермоқда. Машғулотларда иштирок этаётган янги футболчилар, шунингдек, режалаштирилган назорат баҳслари ҳақида батафсил маълумотлар кейинги хабарларимизда эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!