“Машъал” жамоаси кўригига нигериялик икки футболчи келиб қўшилди

"Машъал" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа машғулотларига нигериялик 2 та футболчи келиб қўшилганини маълум қилди:

"Самуэль Чигози Онониву 1997 йил 10 февралда Нигериянинг Кано шаҳрида туғилган. Нигерия терма жамоасининг собиқ аъзоси бунгача Маврикий Суперлигасининг бир қатор клублари "Силвестер" ва "Болтон Сити" клубларида тўп сурган.

Укеме Уильямс 1999 йил 12 сентябрда Нигериянинг Лагос шаҳрида таваллуд топган. Ярим ҳимоячи Укеме Уильямс Нигериянинг "Бендель Иншуренс" , "Эл-Канеми Варриорс", "Викки Туристс" ва "Аква Юнайтед" жамоаларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)