Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Муборакликлар сафидан голларга Жамолиддин Убайдуллаев ва Сирож Қўзиев муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ягона голи Тожиев номига ёзилди.

Шу тариқа, "Машъал" Суперлига жорий мавсумидаги илк ғалабасини тантана қилди. "Металлург" эса 3 очко жамғарган.

Машъал

  • Жамолиддин Убайдуллаев 29'
  • Сирожиддин Қўзиев 84'

Суперлига 3-тур

20/03/2021 17:00

2
:
1
Тугади

Металлург

  • Камолиддин Тожиев 87'

Стадион: “Баҳром Вафоев”, 558 томошабин

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

45'
90'

  • 90+4'

    "Машъал" ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

  • 90+4'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    ГООООООЛ! Шаҳзодбек Ғофурбеков узатган тўпни Камолиддин Тожиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 85'

    ГОООООООЛ! Сирож Қўзиев айланма зарба билан ҳисобни яна биттага ошириб қўйди

  • 81'

    СЕЙВ! Эшбўтаев бугун жамоасининг қаҳрамонига айланди

  • 80'

    Қуттибоев узатган тўпга Никита Павленко улгурмади.

  • 78'

    Аброр Тошқўзиев ўрнига Никита Павленко майдонга тушди

  • 74'

    "Машъал"да ўзгариш: Ифеани ўрнига майдонга Нажмиддин Нормуродов тушди.

  • 66'

    "Машъал"да ўзгариш: Онониву ўрнига майдонга Зафарбек Акрамов тушди.

  • 64'

    Ифеани огоҳлантирилди.

  • 62'

    Мезбонлар таркибида ўзгариш: Худоёрхон Саъдуллаев ўрнига майдонга Дониёр Усмонов чиқди.

  • 61'

    Тошпулатовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 59'

    ВУУУУУУҲ! "Машъал" посбони жамоасини муқарар голдан қутқарди. 

  • 55'

    Жамолиддин Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди

  • 55'

    Станислав Андреевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди 

  • 52'

    Жамолиддин Убайдуллаевнинг узатмасини Лобанов бартараф этди

  • 50'

    "Металлург" кетма кет ҳужумлар ташкил қилаяпти. Аммо ҳозирча барчаси самарасиз.

  • 48'

    Тошқўзиевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 46'

    "Металлург" иккинчи таймни ўзгариш билан бошлади: Макеев ўрнига майдонга Шаҳзодбек Ғофурбеков тушди.

  • 45'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 42'

    Акбар Исматуллаевнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди 

  • 40'

    Ифеани Қуттибоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Металлург жарима зарбасига эга.

  • 34'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Металлург" фаоллашди

  • 29'

    ГОООООООЛ! "Машъал" учрашувда ҳисобни очди. Жамолиддин Убайдуллаев жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 26'

    Исматуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча нониқ чиқди

  • 24'

    "Металлург" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади

  • 19'

    "Машъал" футболчиси тўпни жарима майдонига узатди, жамоадошларидан эса ҳеч ким йўқ эди

  • 17'

    Ўйин темпи бироз пасайди

  • 13'

    Муртазоев яқин масофадан зарба йўллади, Лобанов ўз ўрнида

  • 10'

    "Металлург" футболчисининг бурчакдан амалга оширган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юорди

  • 8'

    Жамоалар паслар билан майдон марказидан ўйнашмоқда

  • 5'

    ЗАРБАА! Хумоюн Муртазоев чамаси 30 метрларан дарвозага зарба йўлади, бироз ноаниқ 

  • 1'

    Учрашув якунланди!

  • 0'

    Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)