Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Машъал” бугун Муборакда Про-лига вакили ҳисобланган “Динамо”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Хумоюн Муртазоевнинг дубли ва Сирж Қўзиевнинг голи “Машъал”нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви.

"Машъал " - "Динамо" 3-0

Голлар: Х.  Муртозаев (3, 27), С. Қўзиев (44)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)