"Машъал" ўз легионери билан орани очиқ қилди

  • 21 январь, 10:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Суперлигага қайтган "Машъал" клуби ҳам селекция ишларини давом эттирмоқда. Таркибга янги ўйинчилар қўшилмоқда ва шу билан бирга ўтган йилги ўйинчилардан айримлари билан хайрлашишмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида “Машъал”да фаолият олиб борган ва жамоанинг Суперлигага йўлланмани қўлга киритишида муҳим ҳисса қўшган нигериялик ярим ҳимоячи Майкл Бабатунде жамоани тарк этди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Бабатунде "Машъал" таркибида бир мавсумни ўтказди.

Футболчи муборакликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол урди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!