“Машъал” россиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
“Машъал” ҳимоя чизиғини Роман Ходжаев билан кучайтирди.
Муборакнинг "Машъал" ФК Муборак жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини изчил давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти россиялик марказий ҳимоячи Роман Ходжаев билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди.
191 сантиметр бўйга эга ҳимоячи жисмоний жиҳатдан бақувватлиги ҳамда ҳаводаги курашларда устунлиги билан ажралиб туради. Роман Ходжаэв Россия ва Украина фуқаролигига эга бўлиб, фаолияти давомида "Торпедо Владимир" ҳамда "Молодечно-2018" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 100 минг евро атрофида баҳоламоқда. Ходжаев "Машъал" сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Ушбу трансфер орқали клуб ҳимоя чизиғидаги барқарорликни ошириш ҳамда рақобатбардош таркиб шакллантиришни мақсад қилган.

Фикрлар