"Машъал" "Сўғдиёна" футболчиси билан келишиб олди
Муборакнинг “Машъал” клуби ҳам бошқа жамоалар қатори давралар оралиғидаги тайёргарлигини давом эттиряпти.
Жамоа аъзолари асосан Муборакдаги қароргоҳида шуғулланишяпти. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, хабарингиз бор, яқинда “Машъал” икки нафар етакчиси – Сардор Абдураимов билан Ҳумоюн Муртазоевни “Турон” клубига сотди.
Айни пайтда “Машъал” раҳбарияти таркибга янги ўйинчиларни қўшишга ҳаракат қилмоқда. Бу борада бир футболчи билан келишувга ҳам эришилди.
Sports.uz маълумотига кўра, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Ойбек Нурматов энди “Машъал” сафида тўп суради. Футболчининг ўзи муборакликлар билан келишиб олганини тасдиқлади. 23 ёшли футболчи “Сўғдиёна” таркибида тўртта учрашувда майдонга тушди.
Кеча “Насаф”га қарши назорат баҳсини ўтказган “Машъал” бугун “Бухоро” билан куч синашиши режалаштирилган.
Фикрлар