«Машъал» янги легиогер футболчини ўз сафига қўшиб олди
«Машъал» черногориялик марказий ҳимоячи Драго Бумбар билан меҳнат шартномаси имзолади.
28 ёшли футболчи 1997 йил 10 ноябрда Черногориянинг Котор шаҳрида таваллуд топган. Унинг бўйи 193 сантиметр бўлиб, асосан марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. Зарур ҳолатларда ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади. Ўнг оёқли футболчи жисмоний кучи, ҳаводаги курашлардаги устунлиги ва ишончли ҳимоявий ҳаракатлари билан ажралиб туради.
Фаолияти давомида Черногория, Сербия ва Албания чемпионатларида тўп сурган Бумбар сўнгги мавсумларда Черногория Премьер-лигасининг «Бокель» клуби шарафини ҳимоя қилди. У профессионал фаолияти давомида 165 та расмий учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар