"Машъал" янги трансферни эълон қилди
Муборакнинг "Машъал" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, навбатдаги трансфер ҳужум чизиғига тўғри келди — тажрибали марказий ҳужумчи Иззатилло Абдулҳақов расман "газчилар" сафига қўшилди.
23 ёшли футболчи жамоа билан шартнома имзолади ва яқин кунларда умумий машғулотларга тўлиқ қўшилади.
Қисқача маълумот:
• Амплуа: марказий ҳужумчи
• Ёши: 23
• Бўйи: 1,78 м
Иззатилло Абдулҳақов "Машъал"га қўшилишидан аввал Нукуснинг Арал жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, ўзининг сермаҳсул ўйини ва муҳим голлари билан мухлислар эътиборини қозонган эди.
Эндиликда Иззатилло "Машъал" шарафини ҳимоя қилади.

Фикрлар