"Машъал" – "Металлург": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавлолиддин Қобилжонов кузатиб боради.
- 90'

"Машъал" ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
- 90'

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди
- 87'

ГООООООЛ! Шаҳзодбек Ғофурбеков узатган тўпни Камолиддин Тожиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
- 85'

ГОООООООЛ! Сирож Қўзиев айланма зарба билан ҳисобни яна биттага ошириб қўйди
- 81'

СЕЙВ! Эшбўтаев бугун жамоасининг қаҳрамонига айланди
- 80'
Қуттибоев узатган тўпга Никита Павленко улгурмади.
- 78'

Аброр Тошқўзиев ўрнига Никита Павленко майдонга тушди
- 74'

"Машъал"да ўзгариш: Ифеани ўрнига майдонга Нажмиддин Нормуродов тушди.
- 66'

"Машъал"да ўзгариш: Онониву ўрнига майдонга Зафарбек Акрамов тушди.
- 64'

Ифеани огоҳлантирилди.
- 62'

Мезбонлар таркибида ўзгариш: Худоёрхон Саъдуллаев ўрнига майдонга Дониёр Усмонов чиқди.
- 61'

Тошпулатовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
- 59'
ВУУУУУУҲ! "Машъал" посбони жамоасини муқарар голдан қутқарди.
- 55'

Жамолиддин Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди
- 55'
Станислав Андреевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди
- 52'
Жамолиддин Убайдуллаевнинг узатмасини Лобанов бартараф этди
- 50'
"Металлург" кетма кет ҳужумлар ташкил қилаяпти. Аммо ҳозирча барчаси самарасиз.
- 48'
Тошқўзиевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
- 46'

"Металлург" иккинчи таймни ўзгариш билан бошлади: Макеев ўрнига майдонга Шаҳзодбек Ғофурбеков тушди.
- 45'

Иккинчи бўлим старт олди
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 42'
Акбар Исматуллаевнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди
- 40'
Ифеани Қуттибоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Металлург жарима зарбасига эга.
- 34'
Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Металлург" фаоллашди
- 29'

ГОООООООЛ! "Машъал" учрашувда ҳисобни очди. Жамолиддин Убайдуллаев жамоасини олдинга олиб чиқди.
- 26'
Исматуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча нониқ чиқди
- 24'
"Металлург" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади
- 19'
"Машъал" футболчиси тўпни жарима майдонига узатди, жамоадошларидан эса ҳеч ким йўқ эди
- 17'
Ўйин темпи бироз пасайди
- 13'
Муртазоев яқин масофадан зарба йўллади, Лобанов ўз ўрнида
- 10'

"Металлург" футболчисининг бурчакдан амалга оширган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юорди
- 8'
Жамоалар паслар билан майдон марказидан ўйнашмоқда
- 5'
ЗАРБАА! Хумоюн Муртазоев чамаси 30 метрларан дарвозага зарба йўлади, бироз ноаниқ
- 1'

Учрашув якунланди!
- 0'
Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.

Фикрлар