"Машъал"нинг янги ҳужумчиси: "Асосий вазифам — голлар уриш ва жамоадошларим билан биргаликда ғалабаларга эришиш"
Муборакнинг "Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасида навбатдаги муҳим қадамни ташлади. Жамоа нигериялик тажрибали марказий ҳужумчи Огастин Чиди Квем билан расмий шартнома имзолади.
Футболчи клуб матбуотига интервью берди.
"Мен “Машъал” оиласига қўшилганимдан жуда ҳам мамнунман. Бу жамоанинг бой тарихи ва олдига қўйган катта мақсадлари борлигини яхши биламан. Шу боис бу ерда бўлиш мен учун катта шараф
Мен майдонда жамоага максимал даражада фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Менинг асосий вазифам — голлар уриш ва жамоадошларим билан биргаликда ғалабаларга эришиш. Машғулотларда бор кучим билан ишлаб, мураббийлар штаби ишончини оқлашга ҳаракат қиламан", - деди нигериялик форвард.
Фикрлар