
Машарипов иштирокидаги ўйин рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор, кеча Эроннинг "Истиқлол" жамоаси Элит Чемпионлар лигаси доирасида ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасини қабул қилди. Мазкур беллашув Элит лигада энг кўп томоша қилинган ўйин бўлди.
Ушбу учрашувини кўриш учун "Озоди" стадионига 75 130 нафар томошабин ташриф буюрди. Бунгача "Персеполис" - "Ан-Наср" қарама-қаршилиги 70 350 мухлис билан Осиё Элит Чемпионлар лигасида жорий мавсумидаги рекорд натижа эди.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" - "Ан-Наср" баҳси 0:0 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов 71-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Фикрлар