Машарипов мутлақ етакчи. Черан ва Ҳамдамов унга ета олмади

“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 2020 йилги мавсум мобайнида жамоасининг нақд 24 та голига ассистентлик қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

У Суперлигада 16, Чемпионлар Лигасида 2 ва Ўзбекистон Кубогида 6 марта жамоадошлари гол уриши учун имконият яратиб берди. Машарипов 2019 йилда ҳам бу борада яққол етакчи бўлганди.

Голли узатмалар сони бўйича Жалолиддиндан кейинги ўринларда Драган Черан ва Достон Ҳамдамов қайд этилди. Улар 8 мартадан ассистентлик қилишди. Сардор Собирхўжаев ва Ҳожиакбар Алижонов 5 мартадан шундай кўрсаткич қайд этди. Мавсум мобайнида "Пахтакор"нинг жами 15 нафар футболчи голли ассистни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!