Машариповнинг "Ал-Насср"га трансфери чиндан ҳам барбод бўлдими?

Анчадан буён, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов легионерга айланиши ҳақида ёзилмоқда. Аввалроқ, футболчи Саудиянинг "Ал-Насср" клубига ўтаётганлиги ҳақида сайтимизда ҳам ёзган эдик. 

Бугун ижтимоий тармоқларда "Ал-Насср" клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланганлиги сабабли Машариповнинг Саудия жамоасига трансфери барбод бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

jalolmasharipov

SPORTS.uz сайти мухбири Жалолиддин билан боғланганда, футболчи музокаралар якуний босқичда эканлиги ва тез орада клуб трансферини расман эълон қилиши ҳақида айтди.

Воқеалар ривожини бизнинг сайтда кузатиб боришда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
05/01/2021 23:54
Шомуродовга ухшасэнчи Жалол
&
Liverpool fan
05/01/2021 23:53
Яхши бопти барбод болиб
Россиягами ёки туркияга утсаям майлидэ