Машариповнинг ўрнини Турғунбоев эгаллай оладими? Азиз саволга жавоб берди!

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси меҳмонда АГМК устидан ишончли (0:3) ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингач, ўйиндаги биринчи голни киритган Азиз Турғунбоевни суҳбатга тортдик.

-  Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?!

-  Ўйин «жанговар» руҳда ўтди. Яхши тайёргарлик кўрган эдик. Шу боис, ғалаба биз томонда бўлди, деб ўйлайман. Тан олиш лозим, АГМК ажойиб футбол намойиш этди. Айниқса, биринчи таймда улар бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Улардан бир нечта қулай имкониятлар бўлди. Уларга омад келмади, десам адашмаган бўламан. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаланганимиз учун ҳам бугун ғалабага эришдик.

-  Машарипов жамоани тарк этгач, унинг позициясида сизни кўряпмиз., Жалолиддиннинг ўрнини босишингиз керак. Айтингчи, бу ишни уддалай оласизми?

-  Ҳамманинг ўз ўйин услуби бор, деб ҳисоблайман. Мен «Пахтакор»га ёрдам бериш учун жамоага келдим. Мақсадим клубнинг ютуқларига ҳисса қўшиш. Менда кутилаётган футболни намойиш этишга ҳаракат қиламан.

-  Жамоанинг Осиё чемпионлар лигасидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-  Олдиндан ҳеч нарса демоқчи эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Жамоа муҳим мусобақа олдидан ўз спорт формасини оптимал ҳолатга олиб келиш учун ҳаракат қилмоқда. Шундай бўлсада, олдиндан бирор нарса дейиш ноўрин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!